Туринликлар 4 млн еврога “Байер” ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Ads

 

Италиянинг “Торино” жамоаси Германиянинг “Байер” клуби ҳужумчиси Адмир Меҳмедига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, туринликлар асли македониялик бўлган Швейцария терма жамоаси футболчисининг трансфери учун 4 миллион евро сарфлашга тайёр.

26 ёшли футболчи 2015 йилдан буён леверкузенликлар сафида тўп сурмоқда. Бундан аввал эса у “Фрайбург”, “Цюрих” ва “Динамо Киев” клубларида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Адмир Меҳмедининг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.