Турк клуби Жируни сотиб олишни мақсад қилди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Оливье Жиру “Бешиктош”нинг асосий трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра турк клуби “аристократлар” билан 31 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни қишдаёқ бошламоқчи. Агар келишув амалга ошса, Жиру ёзда “Бешиктош”га эркин агент сифатида йўл олади. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса айни дамда 18 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Жиру “Челси” сафига жорий йилнинг январида “Арсенал”дан кўчиб ўтган ва 1,5 йиллик шартнома имзолаган эди.