«Turkish Women's Cup 2019». Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун Руминияга қарши баҳс олиб боради

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Turkish Women's Cup 2019» халқаро мусобақаси  иштирок этмоқда.
 
Баҳром Норсафаров шогирдлари дастлабки баҳсда Ҳиндистон терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун терма жамоамиз аъзолари Руминия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Сиде шаҳридаги «Эвренсеки» стадионида бўлиб ўтади. 3 март куни эса Туркманистон билан куч синашамиз.
 
1 март
Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)
 
3 март
Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!