Туркия ўз майдонида Россияни мағлубиятга учратди (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг 5-турида Туркия ўз майдонида Россияни қабул қилди.

Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой кечган беллашув 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида голларни Кенан Караман (26'), Женгиз Ундер (32') ва Женк Тосун (52') киритди. Россиянинг 2 та голига Денис Черишев (11') ва Далер Кузяев (57') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар