Туркия термаси мураббийсиз қолди

Туркия терма жамоаси мураббийсиз қолди. 2013 йилдан буён ушбу термини бошқариб келаётган Фотих Терим жамоа бошқарувини тарк этди.

Туркия Футбол Федерацияси(ТФФ) берган хабарга кўра, Терим футболга алоқадор бўлмаган сабаблар туфайли терма жамоа рулидан кетган. Томонлар розилигига кўра, Терим жамоани тарк этган.

Турк ОАВда ёзилишича, Фотих Терим икки ҳафта аввал мамлакатнинг курорт шаҳарларидан бирида муштлашувда иштирок этган. Унинг термини кетишига айни ушбу ҳолат сабаб сифатида қайд этилмоқда.

“Биз Теримга қилган меҳнатлари учун раҳмат айтамиз. У ўзини Туркияда ҳам, жаҳонда ҳам кўрсата олди. Унга келажакда омад ва муваффақият тилаймиз”, – деб хабар қолдирилди мамлакат ФФ расмий сайтида.

Маълумот учун, айни вақтда Туркия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида I гуруҳида 6 турдан сўнг 11 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!