Туркияда ёш теннисчиларимиз мағлубиятга учрашди

Айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Фьючерс” туркумидан ўрин олган турнир давом этмоқда. Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир давом этмоқда.

Ушбу мусобақани саралаш босқичидан бошлаган Лайло Баҳодирова биринчи даврада белгиялик Элиза Ванлангелдокка қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда 18 ёшли теннисчимиз рақибасига 2:6, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

17 ёшли Камола Умарова эса илк даврада британиялик Мирабелла Нжозега 2 соат давомида 6:7, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа ёш теннисчиларимиз учун ушбу турнирнинг яккалик баҳслари ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!