Туркиялик хакам дарвозабонни ноодатий тарзда майдондан четлатди

Туркиянинг учинчи дивизони вакиллари "Ушакспор" ва "Келимешеспор" ўртасидаги баҳсда ноодатий вазият юз берди.

Sport24 нашри хабарига кўра, "Ушакспор" клуби дарвозасига ўйиннинг 90-дақиқасида пенальти белгилади. Мезбонлар дарвозабони Эрсин Айдин 11-метрдан йўлланган зарбани қайтарди, хакам эса ушбу вазиятда Айдин нотўғри ҳаракат қилди деб топди ва унга сариқ карточка кўрсатди.

Қайта йўлланган зарбани яна қайтаришни уддалаган Айдин бу сафар иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди.

Дарвозабоннннинг ўрнини эгаллаган ҳимоячи учинчи зарбани ҳам қайтаришни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!