Турсуновнинг голи жамоасига ғалаба келтирди
Ads

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган "Ал-Харитият" клуби ўз майдонида "Ал-Ахли"ни қабул қилди.

Ўйиннинг 69-дақиқасида айнан Санжар томонидан киритилган ягона гол мезбонларга 3 очко олиб келди.

Ҳамюртимиз ўйинда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 9-тур

"Ал-Харитият" - "Ал-Ахли" 1:0

Гол: Санжар Турсунов (69).