Турсуновнинг жамоаси кетма-кет 4-ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал-Харитият” клуби сафарда “Ал-Райян” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалабага эришдилар. Турсунов ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва иккинчи бўлим аввалида майдонга туширилди.

Эътиборлиси, Санжарнинг жамоаси кетма-кет 3 та учрашувдан буён мағлубиятга учраб келаётган эди ва бугун ҳам ушбу  қора анъана давом этиб, мағлубиятли серия – 4 та ўйинга етди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 13-тур

“Ал-Райян” – “Ал-Харитият” 4:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!