Турсуной Жабборова Мисрдаги рейтинг турнирида шоҳсупага кўтарилди
Ads

Хабарингиз бор бундан аввал Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Бунгача мусобақада -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муаттар Набиева мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, учта олтин медалга эга чиққанди.

Терма жамоамизга навбатдаги медални -76 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Турсуной Жабборова тақдим этди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда. Спортчимиз даст кўтариш баҳсларида 94 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали эгасига айланди. Силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра у тўртинчи натижани қайд этди.