Тухель "Челси"да иш бошлаши мумкин

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 45 ёшли германиялик мутахассиснинг хизматларини "Челси"га таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” жорий мавсум қайд этилаётган қониқарсиз натижалар сабаб италиялик мутахассис Маурицио Саррини истеъфога чиқаришни режалаштиришмоқда.

Ўз навбатида агар ПСЖ бу мавсум ҳам Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраса, Тухель ҳам ўз лавозимидан оўод этилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!