Тьяго Алькантара: Энди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара жамоасининг жорий мавсум Бундеслигада кўрсатаётган ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.

“Мавсумни юқори кайфиятда бошладик, аммо кейин пасайиш содир бўлди. Энди яна ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Биз бундан буён худди “Ганновер”га (4:0) қарши ўйнаганимиздек ўйнаймиз ва бизни ҳеч ким тўхтатиб қола олмайди”, - дейди Алькантара.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” айни дамда мусобақа жадвалида “Боруссия” Дортмунд ва “Боруссия” Мюнхенгладбахдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Улар Бундеслиганинг навбатдаги турини 19 декабрь куни "РБ Лейпциг"ни қабул қилишади.