Тьяго Силва: ПСЖ “Реал” тўсиғидан ўта олади
ПСЖ ҳимоячиси Тьяго Силва Мадриднинг “Реал” жамоаси билан бўладиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Жамоалар ЕЧЛ 1/8 финал доирасида ўзаро тўқнаш келишади.
– Ўйлайманки, “Реал” билан учрашув юқори даражада бўлади. Биз рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Одамлар ПСЖнинг “Реал”ни ютишига ишонмоқда. Биз ҳам ишонамиз. Бу шунчаки осон эмас. Тажрибали футболчилар бундай ўйинларда нима қилишни яхши билишади. Сўзсиз ҳар икки жамоа ғалаба учун барча ишни қилишади, – дея Силванинг сўзларини келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва ПСЖ ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал биринчи баҳс Мадридда 14 феврал куни бўлиб ўтса, жавоб баҳси 6 март куни Париж бўлади.
Фикрлар