Тьяго Силва яна
Ads

ПСЖ клуби ҳимоячиси Тьяго Силва яна "Милан" сафига қайтишга қарши эмас.

“Милан” ҳамиша менинг юрагимда яшайди ва мен ҳеч қачон уларга йўқ дея олмайман. Ҳозир келажак ҳақида гапириш қийин. Чунки, ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Менинг фаолиятим аста-секин якунига етиб боряпти ва уни тугатишдан олдин “Милан”га қайтишим ажойиб бўлар эди”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Силва 2009-2012 йилларда “россонерилар” шарафини ҳимоя қилган.