Уайлдер Тайсон Фьюри билан реванш жангга тайёр
Ads

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер британиялик собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан реванш жангга тайёр.

Бу боксчиларнинг Лос-Анжелесда ўтган тўқнашуви дуранг билан якунига етди ва чемпионлик камар Уайлдерда қолди.

Мен Фьюри билан яна учрашишга шошмаяпман, – дея Уайлдернинг сўзларини келтиради AFP нашри. – Мен у билан яна урушаман. Бу менинг мақсадим. Ҳаттоки, Жошуа билан жанг ҳақида ўйламаяпман. Фьюри билан жанг қилмасдан бошқа жангда иштирок этишни истамайман.