“Уч миллат кубоги”: Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди
Ads

 

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида  аёллар терма жамоалари ўртасида “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнири ўз якунига етиб бормоқда.

Кеча, 18 август куни Қозоғистон ва Қирғизистон термалари ўзаро баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бугун, 19 август куни эса Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал мусобақа ғолибига айланди. Дастлабки турда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Ўзбекистон аёллар термаси 7:0 ҳисобида зафар қучганди. Иккинчи турда эса мезбон Қирғизистон 3:1 ҳисобида таслим қилинган эди.

Эртага, 20 август куни сўнгги ўйин бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон аёллар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

О

ТН

1

Ўзбекистон

3

3

0

0

9

+15

2

Қирғизистон

3

1

1

1

4

+1

3

Қозоғистон

4

0

1

3

1

-16