УЕФА
Ads

УЕФА “Андерлехт” клубига ўтган йилнинг 22 ноябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган “Андерлехт” – “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган мюнхенлик мухлисларнинг ҳар бирига 30 евро миқдоридаги маблағни қайтаришни буюрди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ўшанда меҳмон ишқибозлар учун чипталар 100 евродан сотилган. УЕФА қоидаларига кўра эса меҳмон жамоа ишқибозлари учун чиқарилган чипталар нархи маҳаллий мухлисларнинг чипта баҳосидан қиммат бўлмаслиги лозим.

Энди, “Андерлехт” раҳбарияти ўша куни ташриф буюрган 900 нафар “Бавария” мухлисига ортиқча пулларни қайтариши керак.