УЕФА Буффонни 3 ўйинга дисквалификация қилди

УEФА Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффонни жазолашга қарор қилди. 39 ёшли киппер ЕЧЛ ярим финалида “Реал”га қарши ўйинда бош ҳакам Майкл Оливерга эътироз билдирган ва уни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган эди.

Ушбу қилмиши учун УEФА италиялик посбонни ташкилот тасарруфидаги баҳсларда 3 та ўйинга дисквалификация қилди.

Илгарироқ, Буффон бу мавсум “Ювентус”ни тарк этиши ва ПСЖ сафига бориб қўшилиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!