УЕФА Даниэль Карвахални атайлаб сариқ карточка олгани учун 2 ўйинга четлатди

УЕФА “Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахални икки учрашувга дисквалификация қилди. Бу ҳақда ташкилат расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик футболчи гуруҳ босқичининг 5-турида АПОЭЛга қарши ўйинда огоҳлантириш олди. Ушбу беллашувда Карвахаль 90-дақиқада вақтни чўзгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

Ҳимоячи “Боруссия Д”га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Энди у нимчорак финалнинг дастлабки учрашувида ҳам майдонга тушмайди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)