УЕФА Евро-2020 иштирокчиларини рекорд миқдорда мукофотлайди
Европа чемпионати-2020 тарихда илк марта 12 шаҳарда бўлиб ўтади
УЕФА 2020 йилги Европа чемпионати иштирокчиларига мукофот пулларини маълум қилди.
Умумий мукофот 371 миллион еврони ташкил қилади. Бу Франция яшил майдонларида ўтган Евро-2016 турниридан 70 миллион кўп дегани.
Евро-2020 турнири финал босқичи барча 24 иштирокчиси минимал 9,25 миллиондан ишлаб олади. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун яна 1,5 миллион, дуранг учун 750 минг қўшилади.
УЕФА 1/8 финали учун яна 2 миллион евро берилади. 1/4 финал учун 3,25 миллион, ярим финал – 5 миллион, финалчи – 7 миллион ва ниҳоят Европа чемпиони 10 миллион евро олади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар