УЕФА

УЕФА Франциянинг “Марсель” клубига еврокубокларда иштирок этишга руҳсат берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, марселликлар мухлислари томонидан амалга оширилган тартибсизликлар сабаб вақтинча еврокубоклардан четлатилган эди. УЕФА бу борадаги жазони бироз енгиллаштирди ва “Марсел”га нисбатан еврокубокларнинг 1та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ҳамда 100 минг евро жарима тўлаш жазосини қўллади.

Маълумот учун, “Марсель” жорий мавсум Европа лигаси гуруҳ босқичида "Лацио", "Айнтрахт" ва "Аполлон" клубларига қарши баҳс олиб боради.