УЕФА Миллатлар лигаси
Ads

Дунёга машҳур WhoScored портали УЕФА Миллатлар лигасининг “B” дивизиони 1-турида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Унга кўра ушбу терма жамоага Уэльс терма жамоасидан 3та, Россия ва Туркиядан 2тадан футболчи киритилди. Шунингдек, Шимолий Ирландия, Украина, Чехия ҳамда Босния ва Герцаговина термаларидан ҳам футболчилар киритилди.

Дарвозабон: Андрей Лунев (Россия),

Ҳимоячилар: Коннор Робертс (Уэльс), Крис Мипэм (Уэльс), Сердар Азиз (Туркия), Федор Кудряшов (Россия), 

Ярим ҳимоячилар: Окай Йокушлу (Туркия), Оливер Норвуд (Шимолий Ирландия), Марлос (Украина), 

Ҳужумчилар: Патрик Шик (Чехия), Гарет Бэйл (Уэльс), Эдин Жеко (Босния).