УЕФА Мюллерни 2та ўйинга четлатди, қарордан норози бўлган "Бавария" апелляция бермоқчи

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси "Бавария" форварди Томас Мюллерни "Аякс"га қарши ўйинда ишлатган қўполлигини жиддий жазолади.

Ташкилот 29 ёшли германиялик футболчини 2та ўйинга дисквалификация қилди. Шу боис энди Мюллер ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Ливерпул”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Аммо, кейинроқ маълум бўлдики мюнхенликлар раҳбарияти УЕФАнинг қарори юзасидан апелляция беришмоқчи. Улар ҳеч бўлмаганда дисквалификация муддатини битта ўйинга қисқартиришни кўзлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Бавария” қарама-қаршилиги дастлаб 19 февраль куни “Энфилд”да, жавоб баҳси эса 13 март куни “Альянц Арена”да ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!