УЕФА президенти — пандемия ҳақида: Барчаси қачон тугашини ҳеч ким билмайди

УЕФА президенти Александр Чеферин футбол мавсуми қачондан давом эттирилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Айни вақтда кўплаб мамлакатлар биринчилиги коронавирус пандемияси боис тўхтатиб қўйилган.

"Буларнинг барчаси қачон тугашини ҳеч ким билмайди. Бизда А, B ва C режалари мавжуд. Лигалар, клублар билан алоқада бўлиб турибмиз. Энди барчасини кутиш қолди. Чемпионатлар давом эттирилса, бўш стадионда ўтадими ёки мухлисларга тўла аренадами? Ҳозирча буни айтиш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсумни якунлаб қўйган яхши. 

Ҳозир мавсумни май ойининг ўрталари, июнь ва хаттоки июнь ойининг охирларидан давом эттиришни кўриб чиқяпмиз. Агарда, буни уддалай олмасак, мавсумни йўқотган бўламиз. Лигалар ва клублар раҳбарияти билан энг яхши йўлни излаб кўрамиз", - дея Чефериннинг сўзларини келтириб ўтди "La Republica" нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!