УЕФА
Ads

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида “Челси” майдонига сафар уюштирган “Рома”га (3:3) қарши иш очди.

Гап шундаки, “Стэмфорд Бриж”даги ўйинда римлик мухлислар учрашув пайтида ирқчиликни ифода этувчи қўшиқларни куйлашган. Меҳмон ишқибозларнинг ушбу қўшиқлари ёзда “Рома”дан “Челси”га кўчиб ўтган Антонио Рюдигерга нисбатан айтилган.

УЕФА ушбу масалани тартиб-интизом қўмитасининг 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида муҳокама қилади.