УЕФА
Ads

Чемпионлар лигасининг илк туридан ўрин олган «Селтик» - «ПСЖ» (0:5) ўйинида, маҳаллий мухлис майдонга тушиб келиб, Килиан Мбаппега ташланган эди.

BBC хабарига кўра, УЕФА интизом қўмитаси ўйин пайтида хавфсизлик чораларини таъминлай олмагани учун «Селтик»ни 10 минг евро миқдорида жаримага тортди.

Аввалроқ, «Селтик» мухлисни жамоа ўйинларига ташриф буюриш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди.