УЕФА тез орада Симеоне ишини кўриб чиқади
Ads

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси тез орада "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг "Ювентус"га (2:0) қарши ўйинда амалга оширган одобсиз имо-ишоралари учун жазолаши мумкин.

Гап шундаки аргентиналик мутахассисни камида 1та ўйинга дисквалификация кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Атлетико” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 12 март куни бўлиб ўтади.