УЕФА Зидан, Гвардиола ва Симеонени топ-мураббийлар учрашувига таклиф этмади
Ads

Европанинг турли жамоаларини бошқараётган 12 мураббий ўрин олган рўйхатдан Зинедин Зидан, Хосеп Гвардиола ва Диего Симеонелар йўқ эканлигини кўриш мумкин.

20-марта ўтказилаётган Европанинг топ-мураббийлари форумига қуйидаги мутахассислар таклиф олишди: Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Карло Анчелотти («Наполи»), Рафаэль Бенитес («Ньюкасл»), Арсен Венгер (жамоасиз), Руди Гарсия («Олимпик»), Шенол Гюнеш («Бешиктош»), Сержиу Консейсау («Порту»), Хулен Лопетеги («Реал»), Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед»), Томас Тухель («Пари Сен-Жермен»), Паулу Фонсека («Шахтер») ва Унаи Эмери («Арсенал»).

Маълумот учун, мазкур форум 4 сентябр куни УЕФАнинг Ньон шаҳридаги штаб-биносида бўлиб ўтади.