Уэлбек ёзда "Арсенал"дан кетади

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Дэнни Уэлбек жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 27 ёшли футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва клуб у билан келишувни узайтиришни истамаяпти.

Маълумот учун, Уэлбек “Арсенал” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 84та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 16та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!