Уэсли Снейдер “Пахтакор”нинг ОЧЛ-2018даги рақиби “Ал-Гарафа”да тиббий кўрикдан ўтди (Фото)

CHERY AUTO

Франциянинг “Ницца” клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер БАА етиб келди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, голландиялик юлдуз бир неча дақиқа олдин “Ал-Гарафа”да тиббий кўрикдан ўтди.

Олдинроқ тарқалган хабарларга қараганда, ярим ҳимоячи Қатарнинг “Ал-Гарафа” клуби билан бир ярим йиллик шартнома борасида келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Гарафа” ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида “Пахтакор” билан баҳс олиб боради. Ушбу беллашув 30 январда Қатарда бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию