Уэйн Руни АПЛдаги голлари сонини 200 тага етказиб олди
Ads

 

“Эвертон” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни “Манчестер Сити”га қарши (1:1) АПЛ 2-турида гол киритиб, жамоасининг очко ишлашига катта ҳисса қўшди.

Англиялик футболчи фаолияти давомида Англия Премьер-лигасида урган голлари сонини 200 тага етказиб олди. У аксарият голларини “МЮ” сафида киритган.

Қайд этиш керакки, Уэйн Руни АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида “Блэкберн” ва “Ньюкасл” собиқ ҳужумчиси Алан Ширердан (260 та гол) кейин иккинчи ўринда бормоқда.