UFC 226. Кормье МакГрегорнинг рекордини такрорлади

UFC ярим оғир вазн тоифасида чемпион Даниэль Кормье Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 226 турнири доирасида Стипе Миочични енгиб, оғир вазн чемпионлик камарини қўлга киритди.

Кормье жангнинг биринчи раундидаёқ Миочични ер тишлатишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Даниэль Кормье Конор МакГрегорнинг рекордини такрорлади. Конор ва Кормье бир вақтнинг ўзида икки вазн тоифасида чемпионлик камарлари соҳиби бўлишди. 

Эслатиб ўтиш жоизки, Даниэль ММАдаги фаолияти давомида 20 баҳсда иштирок этиб, бир маротаба мағлубиятга учраган. Стипе Миочич эса 21та жанг ўтқазиб 3 марта омадини қўлдан бой берган.