UFC 231 турнири ўз ниҳоясига етди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Торонто шаҳрида UFC 231 турнири ташкиллаштирилди. Бир неча дақиқалар олдин асосий кард учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Асосий жанглар натижалари:

Макс Холлоуэй тўртинчи раундда рақиби Брайан Ортегани техник нокаутга учратди ва ярим оғир вазн чемпионлик камарини ҳимоя қилди;

Валентино Шевченко рақиби Жоанна Енджейчик устудин ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди ва аёллар ўртасида ўта енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳибига айланди;

Гуннар Нельсон Алекс Оливейрани оғритиш усули билан мағлуб этди;

Кайл Бочняк Хаким Даводу устидан ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берди;

Тиаго Сантос баҳснинг иккинчи раундда Жими Манува устидан ғалаба қозонди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!