UFC 280 доирасида яна бир чемпионлик жанги ўтказилади (фото)

  • 7 август, 17:25
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 22 октябрь куни Абу-Дабида UFC 280 турнири бўлиб ўтади.

Промоушен матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жанг кечасида яна бир чемпионлик тўқнашуви ўтказилади. Дивизион чемпиони Алжамейн Стерлинг ўз камарини иккинчи бор собиқ чемпион Ти Жей Диллашоуга қарши ҳимоя қилади.

Стерлинг айни пайтда 7 жангдан иборат ғалабали серия қайд этмоқда, у сўнгги бор 2017 йилда Марлон Мораесга имкониятни бой берган. 

Маълумот учун, UFC 280 доирасида асосий қарама-қаршилик Ислом Маҳачев ҳамда Чарльз Оливейра ўртасида бўлиб ўтади.

297409434_146830444646609_7119919221405956526_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!