UFC: Жон Жонс чемпиондан камарни тортиб олди (видео)
Ads

Калифорниянинг Анахайм шаҳрида ташкил этилган “UFC 214” жанг кечасининг асосий қарама-қаршилигида ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Даниэль Кормье собиқ жаҳон чемпиони Жон Жонсга қарши рингга чиқди.

Биринчи раунд тенг курашлар остида ўтди ва ҳар икки жангчи ҳам аниқ зарбаларга эга бўлди. Кейинги раундда Жонс эса асосан масофа сақлаб оёқ ва қўлларида рақиби танасига кучли зарбалар йўллай олди. Бу ўринда Кормье яқин масофадан ҳужум қилишга ҳаракат қилди.

Учинчи раундга келиб, Жонс анча фаоллашди ва вазиятларнинг бирида Даниэлнинг бошига аниқ ав кучли оёқ зарбасини йўллашга муваффақ бўлди. Шундай сўнг зарбалар остида қолиб кетган Кормье муддатидан олдин мағлубиятини тан олди.

Шундай қилиб, Жон Жонс ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионлигини ўзига қайтарди.