UFC юлдузларининг реванш жанги рестлингда (WWЕ) бўлади
Ads

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC  чемпиони Кейн Веласкес ММAдаги фаолиятини расман якунлади. Энди у рестлингда ўзини синаб кўради.

“Дана Уайт билан гаплашдим. У менинг қароримни 100 фоиз қўллаб-қувватлади. Биз барчаси учун бир-биримизга миннатдорчилик билдирдик.

Энди ММAдаги фаолиятим ўз якунига етди. Буёғига WWЕ ҳақида ўйлайман. Мен қайта туғилдим ва энди ушбу спорт турига чуқурроқ кириб бормоқчиман",- деди Веласкес.

31 октябр куни Кейн Веласкес рестлинг бўйича UFCнинг собиқ чемпиони Брок Леснар билан учрашади. Aйнан Веласкес уни 2010 йил 23 октябрда бўлиб ўтган жангда UFCнинг оғир вазн тоифасидаги чемпионлигидан маҳрум қилганди. Мазкур тўқнашувда Кейн биринчи раунднинг ўзида техник нокаут эвазига ғалаба қозонган.