UFC'нинг икки вазни собиқ чемпиони ёрдамчи ҳакам сифатида WWE мусобақасида қатнашади

  • 3 октябрь, 2022, 13:01
  • 0
  • MMA

Ҳозирда UFC'нинг турнирларини моҳирона тарзда шарҳлаётган собик ярим оғир ва оғир вазн тоифалари чемпиони, "Шон-шараф зали" аъзоси Дэниель Кормье 8-октябрь санасида ташкил этилажак WWE: Fight Pit турнирида Мэтт Риддел ва Сет Роллинс жангига ташриф буюради ва ёрдамчи ҳакам сифатида ушбу жангда шахсан иштирок этади. 43 ёшли собиқ чемпионнинг бу турнирда иштирок этиши ҳақидаги хабарларни таниқли ММА инсайдери Ариэль Хельвани маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, WWE қоидаларига кўра жангчи рақибини фақат сабмишен билан юта олади. Шунингдек, жангчи 10 сониядан кўпроқ вақт ичида рингдан ташқарида бўлса унга техник мағлубият ёзилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!