Уилшер нега
Ads

30 июнь куни шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер “канонирлар” билан келишувни узайтирмоқчи эмас ва фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича 26 ёшли англиялик футболчи жамоанинг янги бош мураббийи Унаи Эмери қўл остида янги мавсумда асосий таркибдан жой олишига ишонмаяпти.

Хабарларга қараганда Уилшерга “Эвертон”, “Вест Хэм”, “Вулверхэмптон” ҳамда “Ювентус” каби жамоалар қизиқиш билдиришмоқда.