Уилшир ҳам жаҳон чемпионатига бормайди

  • 16 мая, 2018, 10:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бормайди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Унга кўра Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Уилширни мундиалга борадиган 23 футболчи қаторига қўшмаган. Ушбу рўйхат бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Вест Хэм” дарвозабони Жо Хартнинг ҳам Англия терма жамоаси сафидан тушиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, инглизлар мусобақанинг гуруҳ босқичида Бельгия, Панама ва Тунис терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию