Уимблдон. Денис Истомин курашдан чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида биринчи давра ўйинлари бошланди. Соврин жамғармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси – Денис Истомин илк  даврада ақшлик Дональд Янг билан куч синашди.

Бугун Истомин Уимблдондаги юришини бошлайди 

Илк сетда 7:5 ҳисобида ғалаба қозонган ҳамюртимиз кетма-кет икки сетда имкониятни бой берди. Тўртинчи сетда 6 та геймдан сўнг  Истомин ўйинни  давом  эттира олмаслигини маълум қилди. Бу вақтда 4:2 ҳисобида британ теннисчиси олдинда бораётган эди.

Уимблдон. Биринчи давра

Доналд Янг (АҚШ) – Денис Истомин (Ўзбекистон) 5:7, 6:4, 6:4, 4:2 Rt.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!