Уимблдон. Кербер, Радванска 1/8 финалга чиқди ва бошқа натижалар
Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда Лондонда “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнири бўлиб ўтмоқда.

Уимблдон. Хайр, Доминика Цибулкова

Соврин жамғармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг аёллар ўртасидаги баҳсида бугун учинчи давра ўйинлари якунланди.

Уимблдон. Кураш қизимоқда 

Жаҳоннинг айни вақтдаги иккинчи ракеткаси Анжелик Кербер бу босқичда ақшлик Шелби Рожерсни 4:6, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Польшалик Агнешка Радванска эса швейцариялик Тимея Бачинскини 3:6, 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/8 финалга чиқди.

Қуйида учинчи давранинг бугун бўлиб ўтган ўйинларида қайд этилган натижа билан таништирамиз.


Каролин Возняцки (Дания) – Анетт Контавейт (Эстония) 3:6 7:6 6:2

Коко Вандевей (АҚШ) – Элисон Риск (АҚШ) 6:2 6:4

Петра Мартич (Хорватия) – Зарина Дияс (Қозоғистон) 7:6 6:1

Магдалена Рыбарикова (Словакия) – Леся Цуренко (Украина) 6:2 6:1

Светлана Кузнецова (Россия) – Полона Герцог (Словения) 6:4 6:0

Агнешка Радванска (Польша) – Тимеа Бачински (Швейцария) 3:6 6:4 6:1

Гарбинье Мугуруса (Испания) – Сорана Кырстя (Румыния) 6:2 6:2

Анжелик Кербер (Германия) – Шелби Роджерс (АҚШ) 4:6 7:6 6:4.

  

Минбар

Барча блоглар