Уимблдон мусобақаси испан теннисчилари учун омадсиз бошланди
Ads

Лондон шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнири кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Россиялик Карен Хачанов испаниялик Давид Феррерни 6:1, 7:6, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлуб қилди.

Америкалик Фрэнсис Тиафу эса яна бир испан теннисчиси Фернандо Вердаскони 7:6, 7:6, 3:6, 6:3 ҳисобида енгди.