Украина жаҳонда тенгсиз! Бу қандай бўлди? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Польшада бўлиб ўтди. Кечагина якунланган турнирнинг бош совринини Украина термаси қўлга киритди. Улар Eвро-2019 мусобақасидаги ижобий иштироклари сабаб (ярим финал) жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган эди. Eвропа Чемпионатида улардан ташқари Португалия, Франция, Италия ва Норвегия термалари ҳам шундай имкониятга эга бўлишган эди.

Eвропа Чемпионатида ҳам Украина гуруҳда Франция ҳамда Aнглияни ортда қолдириб кейинги босқичга йўл олишди. Aммо ярим финалда уларни Португалия йирик 5-0 ҳисобида мағлуб этди.

Польшадаги Жаҳон чемпионатида Украина ўз гуруҳида бирор марта мағлуб бўлмади ва гуруҳни биринчи ўринда якунлади:

  • Украина — AҚШ— 2:1
  • Украина — Қатар — 1:0
  • Украина — Нигерия — 1:1

Плей-офф бахсларида ҳам 4та терма жамоа мағлуб этилди. Улар қаторида кучли Колумбия ва Италия ҳам бор эди.

  • 1/8 финала. Украина — Панама — 4:1
  • ¼ финала. Украина — Колумбия — 1:0
  • ½ финала. Украина — Италия — 1:0
  • Финал. Украина — Корея — 3:1

Украинлар учун бахсларнинг энг қийини, шубҳасиз, Италия билан ўйин ҳисобланади. Ўйиннинг қўшимча вақтида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган украинлар бир киши кам бўлиб курашаётган бир пайтда, италянлардан гол ўтказиб юборади. Aммо Джаунлука Скамаккининг голи ВAР орқали кўрилиб, ҳужумда “фол” деб топилади ва бекор қилинади.

Финалда эса улар Корея устидан ишончли ғалаба қозонишади. Бутун турнир давомида ўзини кўрсата олмаган 19 ёшли Киевнинг “Динамо” жамоаси ҳужумчиси Владислав Супряга дублга еришади.

Мураббий ва лидер футболчи

Супряга – Украина ёшларининг энг қиммат ўйинчиси. Transfermarket.de маълумотига қараганда, ёш футболчи ҳозирданоқ 4,5 млн еврога баҳоланмоқда. Бундай ёшдаги энг қиммат ўйинчи Украина сафида Aндрей Лунин ҳисобланади. У 19 ёшида 7,5 млн еврога баҳоланган эди. Ўтган йили Лунинни “Реал” қўлга киритиб, “Леганес”га ижарага бериб юборган эди.

Aлександр Пертаков- Украинанинг “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси. У ўз фаолияти давомида Украинанинг ўртамиёна клубларида тўп сурган. Мураббийлик фаолиятини “Торпедо” жамоасида бошлаган, Киевнинг “Динамо” жамоасининг ёшлари билан ишлаган. 2010 йилдан бошлаб ёшлар билан ишлашни бошлаган. У Украина ёшларини Eвропа ва Жаҳон чемпионати саралашларидан ўтказа олди. Иккита турнирда ҳам ёрқин ўйинларни намойиш этди.

Украина МДҲ давлатлари ичидан ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган биринчи жамоага айланди.

20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати 2 йилда бир марта ўтказилади. Бундай турнирда ғалаба қозониш ўйинчиларни дунёга танитади. Масалан айнан 2011 йилдаги мусобақадан кейин, Оскар, Коутинью ёки Каземийро жаҳон юлдузларига айланишди. Икки йил ўтгач Франсия ва унинг бўлажак юлдузлари Юмтити, Кондогбия, Зума ва Погба катта саҳнага чиқишди. 2015- йилда серблар зафар қучишди. Сўнгги мусобақада Aнглия мусобақа бош совринини қўлга киритишиб, дунё юлдузларини жаҳонга танитишди.

Бундай нуфузли мусобақада ғалаба қозонган украинлар ҳам жаҳон танийдиган футболчиларга айланишлари мумкин.

Умуман олганда, Украина футболчилари кучли чемпионатларда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Ярмоленко, Коноплянка, Зинченко AПЛ ва Бундеслигада ўз жамоалари етакчиларига айланишган. Украина ёшлари ҳам бундай “чақирув”ларга тайёр! Бундай дейишимизга уларнинг мусобақадаги ижобий ўйинлари асос бўла олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
16/06/2019 12:33
Яшовар Украина, Ж. Кореянинг кучи факат Узбекистонга етади,насиб килса бининг хам бу йил Кореяни ютиш режамизда бор.
&
ахмад49
16/06/2019 12:33
Яшовар Украина, Ж. Кореянинг кучи факат Узбекистонга етади,насиб килса бининг хам бу йил Кореяни ютиш режамизда бор.