Украина терма жамоасида яна бир афсонавий футболчи иш бошлади

“Динамо” Киев клубининг афсонавий дарвозабони Александр Шовковский Украина терма жамоаси мураббийлар штабида иш бошлади.

Берилган маълумотларга кўра бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Андрей Шевченко шахсан эълон қилган.

Шовковскийнинг расмий таништирув маросими эса бугун бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!