Украиналик афсонавий футболчи Европа лигаси финалига ногиронлик аравачасида ташриф буюрди (видео)
Ads

Украина футболининг тирик афсонаси Олег Блохин кеча “Челси” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги Европа лигасини томоша қилиш учун Бокуга келди.

Эътиборлиси, 66 ёшли Блохин бу ерга ногиронлик аравачасида ташриф буюрди. Унинг соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Блохиннинг сўнгги ш жойи Киевнинг “Динамо” клуби бўлган эди. У ушбу жамоани 2012-2014 йилларда бошқарган.