Улуғбек Бақоев: "Бунёдкор" биздан ҳар жабҳада устун келди

"Бугун “Бунёдкор” жамоаси бизни барча жабҳада мағлуб этди ва ҳақли ғалаба қозонди. Айниқса, биринчи бўлимда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва голлар ўтказиб юбордик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Зеро улар бугун биздан кўра тезкорроқ ўйин намойиш этишди.

Жамоа ютқазса, айб мураббий гарданига тушади. Демак, бугунги мағлубиятимиздаги айб менинг зиммамда", - деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!