Умид Аҳмаджонов: Осиё Кубогини қўлга киритиб, Президентимиз ва халқимизни хурсанд қилмоқчимиз
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2-турдан ўрин олган Туркманистонга қарши ўтказган ўйини ҳаммада илиқ таассурот қолдирди. Тан олайлик, Эктор Купер жамоаси биринчи ўйинга нисбатан янада тажовузкор футбол намойиш этди ва рақибни ҳар томонлама доғда қолдирди. Терма жамоамиз Туркманистондан кучлилигини биринчи бўлимдаёқ исботлаб қўйди. Асосийси, Ўзбекистон халқининг бу ғалабадан кайфияти кўтарилгани аниқ. Юртимиздан бизга тинмасдан табрикномалар ёзилган хабарлар келишда давом этяпти. Уларнинг ҳар бирида мамлакатимиздаги мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватлаётганини алоҳида эътироф этишяпти.

Эктор Купер футболчиларни ўйинга зўр тайёрлаган, бундай натижага эришганимиз ҳам бежиз эмас. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам терма жамоамизнинг ажойиб ўйини ва чиройли ғалабасидан хурсанд бўлган ҳолда халқимизни табриклади.

- Терма жамоамизнинг кўрсатган ажойиб ўйини ва чиройли ғалабаси билан халқимизни табриклайман, деб гап бошлади, Умид Муҳаммаджонович. - Ҳақиқатан футболчиларимиз томонидан намойиш этилган ўйин ҳамма мухлисларимизга ёқди. Йигитларимиз ўзининг мана шундай ранг-баранг ўйинлари орқали халқимизнинг кайфиятини янада кўтарди. Худо хоҳласа, бундай ғалабали онларимиз бошланиши, ишонаманки, бу каби муваффақиятларимиз давомли бўлади.

Ғалаба ҳаммага ёқимли ва ширин туюлади. Лекин бу каби ўта ишончли ўйин ҳамда муваффақиятлардан кейин «осмонга» учиб кетадиган жамоалар ҳам бўлади. Аммо Умид Аҳмаджонов терма жамоамизни асло бўшашмасликка чақирган ҳолда мақсадимизни яна бир бор эслатиб қўйди.

- Туркманистон терма жамоасини йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, бу билан мутлақо бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Негаки, олдимизда янада кучли рақиблар турибди. Албатта, бу ғалаба футболчиларимизнинг кучига куч ва кайфиятига кайфият қўшишига аминман. Муҳими, жамоамиз кўтаринки ҳолатда. Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: бизнинг мақсадимиз аниқ: Осиё Кубогини қўлга киритиш. Ушбу Кубокни Тошкентга олиб келиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизни хурсанд қилмоқчимиз. Буни барча ўйинчиларимиз ҳам яхши тушуниб туришибди. Шу боис барча ишқибозлар жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин, дея сўзини якунлади, - Аҳмаджонов.

Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
15/01/2019 15:16
Умиджон биз мухлислар хам Узбкистон осиё чемпиони булишини жон дилимиздан хохлаймиз ва умид килиб коламиз,лекин Сиз Узбекистон осиё чемпиони булади деб сал эртарок ваъда бериб юбормадингизми,мободо Узбекистон чемпион булаолмаса алдовни халкимиз кечиради лекин Президентимиз кечираолармикан,шуларни уйлаб курдингизми.

15/01/2019 12:47
ТУШ.
&
ахмад49
15/01/2019 12:47
ТУШ.
&
ахмад49
15/01/2019 12:47
ТУШ.
&
ахмад49
15/01/2019 12:47
ТУШ.
&
Yahyobek
14/01/2019 12:25
Лекин зўр бўлар эди, девона бўлар эди.
&
darwesh
14/01/2019 12:19
Агар осие кубогини кулга киритсак Эктор Куперга тан беришдан бошка иложимиз колмайди. Агар...
&
Лео Месси
14/01/2019 13:19
Агар...Бутун ўзбекистонликлар шу саволни ўзига берятнган бўса кере менимча...Агар Осиё чемпиони бўлсак нимабўларкин деб..яна биттадан Малибуми