Умид Аҳмаджонов Қўқондаги “Марказий” стадионга ташриф буюрди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон футбол фссоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олмпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Куннинг иккинчи ярмида Умид Аҳмаджонов Қўқонга ташриф буюриб, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
ЎФА 1-вице-президенти Суперлиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар стадиондаги қайта таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш кераклигини таъкидлаб, бу борада тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Шунингдек, Умид Аҳмаджонов стадионда “Қўқон-1912” клуби мухлислар жамоаси билан ҳам учрашди. Қўқонлик мухлисларнинг янги мавсумга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун қай даражада тайёргарлик кўришаётгани билан қизиқди. ОЧЛдан ўрин олган “Насаф” иштирокидаги сафардаги ўйинларга қўқонлик энг фаол 10 нафар мухлисни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобидан юборилишини айтиб ўтди. Ўз ўрнида қўқонлик футбол ишқибозлари бунинг учун Умид Аҳмаджоновга катта миннатдорчилик билдириб ўтишди.
Жумладан, “Қўқон-1912” клуби фахрий мухлиси Шерхон Қосимов Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпиони бўлгани муносабати билан қўқонлик мухлислар номидан Умид Аҳмаджоновни табриклади. Юртимизда спортга, жумладан, футболни ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилётгани учун муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевдан чексиз миннатдор эканликларини айтиб ўтди.
Фикрлар