Умтити
Ads

"Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтити эртага "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида майдонга тушишга тайёр.

AS нашри тарқатган хабарга кўра франциялик ҳимоячи айни дамда тизассида ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмаяпти. Эслатиб ўтиш лозимки, у Ла Лиганинг ўтган турида “Севилья”га (4:2) қарши тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган эди.

Бундан ташқари “эл-класико”га қадар шунингдек дарвозабон Яспер Силессен ва ярим ҳимоячи Артурларнинг ҳам сафга қайтиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.