Унаи Эмери: Агар
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча АПЛнинг 17-турида "Саутгемптон"дан (2:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизнинг мағлубиятсиз сериямиз исталган пайт йўққа чиқиши мумкин эди, ва бу “Саутгемптон”га қарши баҳсда содир бўлди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашим лозимки, агар мана шундай ўйинларда ғалаба қозона олмасак, биз кучли тўртликка кира олмаймиз. Биз 22та ўйинда мағлуб бўлмадик, аммо мусобақа жадвалида 5-ўринда боряпмиз. Сабаби, қолган жамоалар бизданда яхшироқ натижа қайд этишмоқда. Бизнинг мақсадимиз юқори ўринларга чиқиш, лекин бу жуда қийин. Чунки, рақобатчилар жуда юқори даражада ўйин кўрсатишмоқда. Шу боис биз ўзимизга нисбатан жуда ҳам талабчан бўлишимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.